Англия терма жамоаси мухлислари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётидан фойдаланди

10:27 08 Июль 2018 Жамият
1055 0
Фото: Wikimedia

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК кеча, 7 июль куни Лондон — Самара — Лондон йўналишида чартер қатновини амалга оширди. Бу ҳақдаги хабар компания расмий сайтида жойлаштирилган.

Кеча бўлиб ўтган Англия — Швеция ўйинига Лондондан 240 нафар мухлис ўзбек самолётида учиб келган. Уларнинг Лондонга қайтиши ҳам «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га қарашли «Boeing 767» самолётида амалга оширилган.

6 июль куни бўлиб ўтган Франция ва Уругвай ўртасидаги ўйинга мухлисларни етказиш учун ҳам авиакомпания Сочи — Қозон йўналишида чартер қатновини амалга оширганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019