Ўзбекистонда ШҲТнинг халқ дипломатияси маркази ташкил этилади

09:32 28 Июнь 2018 Сиёсат
876 0
Фото: Экспресс К

Ўзбекистонда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси маркази ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ канали хабар тарқатди.

Қарор билан Ўзбекистонда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ташкил этилиб қуйидагилар унинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

ШҲТ мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга кўмаклашиш;

ШҲТ мамлакатлари билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришда, делегацияларнинг ўзаро ташрифларини уюштиришда иштирок этиш;

ШҲТ мамлакатларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида дўстона ҳамкорлик муҳитини қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратиш;

ШҲТ мамлакатлари ўртасида ахборот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот ресурсларини шакллантириш ҳамда ШҲТнинг мақсадлари, вазифалари, фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий принципларини кенг тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, ШҲТ мамлакатларининг маданий-гуманитар соҳада эришган ютуқлари тўғрисида ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ва уларни мунтазам чоп этиб бориш;

ШҲТ мамлакатлари ва уларнинг халқларини бир-бирига яқинлаштириш, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик руҳини мустаҳкамлаш мақсадида халқ дипломатияси воситаларидан фойдаланиш.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019