UZ доменида рўйхатга олинган номлар 60 мингдан ошди

19:22 12 Июнь 2018 Жамият
123 0

Ўзбекистон миллий домен ҳудуди .uz ҳудудида рўйхатдан ўтказилган доменлар сони 60 мингдан ошди. Бу ҳақда юқори даражали миллий домен маъмурияти "Халқ Сўзи"га маълум қилди.

Қайд қилинишича, айни вақтга келиб, фаол доменлар сони 60 012тани ташкил қилмоқда.

Йил бошидан буён бу борада ўсиш кўрсаткичи, 5,4 фоизни ташкил қилди. 2018 йилдан буён жами 13 341 домен рўйхатдан ўтказилган бўлса, 5315та номлар муддати тугаганлиги туфайли тизимдан ўчирилди. 

Энг кўп доменлар регистрацияси SUVAN NET рўйхатдан ўтказувчиси томонидан ўтказилган. Эслатиб ўтамиз, маълум муддат аввал мазкур ташкилот исталган ҳарфлар ёрдамида уч ҳарфли доменларни оммавий рўйхатдан ўтказгани хабар қилинганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Халқ сўзи”-“Народное слово” газеталари таҳририяти ишга таклиф қилади

“Халқ сўзи”-“Народное слово” газеталари таҳририяти таржимон-журналистларни ишга таклиф қилади.

30 Май 2018