Мирзаободда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга янги уй-жойлар топширилди

16:08 08 Июль 2018 Жамият
768 0
Фото: sirdaryo.uz

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Боғистон маҳалла фуқаролар йиғини Янгиобод массивида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун намунавий лойиҳалар асосида қурилган арзонлаштирилган уй-жойларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, тадбирда 10 нафар касаначи хотин-қизга янги уйларнинг калитлари топширилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга 10 та ногиронлик аравачаси берилди.

Янги уйлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева ҳамда вилоят ҳокими Ғ. Мирзаев томонидан топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019