Устав капитали келгусида 1 млрд долларга етказиладиган Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси ташкил этилди

12:52 21 Май 2019 Иқтисодиёт
257 0

Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди.

Жорий йилнинг 24 мартида устав капитали 10 млн доллар бўлган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси ташкил этилган бўлиб, унинг устав фонди босқичма-босқич 1 млрд долларга етказилиши назарда тутилган.

Мазкур компания капиталини шакллантиришда Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) улуши 75 фоизни ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ўзбекистон) улуши 25 фоизни ташкил қилади. 

Фармонга мувофиқ, Компания ва унинг таъсисчилари 10 йил муддатга даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, мол-мулк ва активларни реализация қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Компанияда ишлашга жалб этилган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019