Уруш қатнашчиларига эҳтиром кўрсатилмоқда

16:54 07 Май 2019 Жамият
295 0

Хоразм вилоятида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 74 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан уруш фахрийларига йўллаган табрикномаси ва пул мукофоти тантанали равишда топширилмоқда.

Хоразм вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаси вилоят бўлимлари, ўқувчи ёшлар вакиллари ҳамда ҳарбий оркестр ҳамроҳлигида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хонадонларида бўлиб, уларга давлатимиз раҳбарининг табрикномаси ҳамда 7,5 миллион сўмлик пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғаларни тантанали равишда топширди.

–Бугунги дориломон кунларга эсон-омон етиб келишнинг ўзи катта бахт, – дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жуманиёз бобо Беметов. – Бундай тинч ва фаровон турмушни, юртимиз озодлиги ва ободлигини кўриш кўплаб қуролдошларимизга насиб этмади. Яратганга беҳисоб шукр, эл-юрт ардоғида шундай табаррук ёшга етиш бахти насиб қилди.Ҳар байрамда вилоят, туман ҳокимлари, турли ташкилотлардан келиб табриклашади,совғалар келтиришади. Президентимиз Фармони билан ҳар йили катта миқдорда пул мукофотини оляпмиз.Мана энди уруш қатнашчиларига тиббий хизмат кўрсатиш учун алоҳида ходимлар бириктирилибди.Бундай эътибор ва ғамхўрликдан беҳад миннатдормиз.Илоҳим, дунёда тинчлик барқарор бўлсин, юртимизга кўз тегмасин, халқимизнинг ризқи бутун бўлсин!

Бугун Хоразм вилоятида Жуманиёз бобо сингари 36 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси давлатимизэътибори,халқимизнинг эъзозида ҳаёт кечирмоқда. Салкам бир асрлик тарихнинг жонли гувоҳи бўлган бу табаррук отахонлар юртимиздаги янгиланиш ва ўзгаришлардан қувониб, ёшларимиз бахту камолини тилаб дуога қўл очадилар. Умрнинг ҳар бир лаҳзаси қадрига етиш, ҳаёт дафтарини эзгу амаллар билан безашга даъват этадилар.

Одилбек Одамбоев, (“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019