Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар рўйхати эълон қилинди

13:44 26 Май 2018 Спорт
513 0
Фото: www.the-uff.com

7 июнь куни Ўзбекистон  ва Уругвай миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашув ўтказилади. 

Шундай қилиб, Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Уругвайга қарши бўладиган ўйинда қуйидаги футболчиларни майдонда кўришимиз мумкин бўлади.
Дарвозабонлар - Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”), Игнатий Нестеров («Локомотив»), Элдор Суюнов («Пахтакор»).

Ҳимоячилар - Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов (иккаласи ҳам «Бунёдкор»дан), Ислом Тўхтахўжаев , Шуҳрат Муҳаммадиев (иккаласи ҳам «Локомотив»дан), Достонбек Турсунов (“Нефтчи”), Шерзод Аъзамов («Пахтакор»), Аббосжон Отахонов («Металлург»).

Ярим ҳимоячилар - Одилжон Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Ислом Кенжабоев (учаласи ҳам «Насаф»дан), Хуршид Ғиёсов, Жавлон Иброҳимов, Сардор Собирхўжаев (учаласи ҳам «Бунёдкор»дан), Жасур Яхшибоев, Жалолиддин Машарипов (иккаласи ҳам «Пахтакор»дан), Азизбек Турғунбоев («Навбаҳор»), Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»). 

Ҳужумчилар - Санъат Шихов («Бухоро»), Забиҳилло Ўринбоев (“Металлург”), Бобир Абдихолиқов («Насаф»).

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, 19 май куни Эронга қарши сафарда ташкил этилган халқаро ўртоқлик учрашувида ёш футболчиларга имконият берилган эди. Гарчи баҳсда вакилларимиз 0:1 ҳиосбида имкониятни бой берган бўлсаларда ўз ҳаракатлари билан мухлисларда ёмон таассурот қолдиришмаган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?