Ўзбекистонда энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкентда, энг ками эса — Наманганда

11:10 16 Июль 2018 Иқтисодиёт
850 0
Архив фото

2018 йил январь—июнь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори миқдори Тошкент шаҳрида қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган.

Пойтахтда шу даврда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 252,1 минг сўмни ташкил этди. Бу республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 140 фоизга кўп.

Навоий вилоятида бу миқдор 2 153 минг сўм (133,8 фоиз), Тошкент вилоятида эса 1 768,5 минг сўмга (109,9 фоиз) тенг бўлди.

Бу кўрсаткич Наманган вилоятида 1 263,3 минг сўмни (78,5 фоиз), Самарқанд вилоятида 1 273,6 минг сўмни (79,2 фоиз) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан энг паст кўрсаткич қайд этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019