Ургутдаги 27-мактабда можаро келтириб чиқарган ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам чора кўрилади

16:45 17 Сентябр 2019 Жамият
108 0

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Ургут туманидаги 27-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Ж.М ҳамда шу мактабнингматематика фани ўқитувчиси З.А. ўртасидаги ҳодиса бўйича Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 13 сентябрь куни соат 16-25 лар атрофида, 7-“В” синфида математика дарси вақтида содир этилган.

Ўқувчи Ж.М. дарсга эътибор қаратмай, синфдошлари билан шўхлик қилган ҳамда ўқитувчига гап қайтарган.

Математика фани ўқитувчиси З.А. ўқувчи Ж.М.ни ўқитувчилар хонасига олиб бориш вақтида ўқувчи қиз ўқитувчига гап қайтарган. Ўқитувчи жаҳл устида ўқувчини урган.

Бундан ташқари, ушбу мактабнинг математика фани ўқитувчиси М.О. йўлакдаги ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги низога аралашмасдан лоқайдлик қилган.

Мазкур ҳолат бўйича, иккала ўқитувчига нисбатан суриштирув ишлари олиб борилади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида чора кўрилади.

Шу билан бирга, мактаб раҳбарияти педагоглар билан йиғилиш ўтказади ва бундай ҳолат такрорланмаслиги учунтушунтириш ишларини олиб боради.

Дарсга эътиборли бўлмагани ва дарс жараёнига халақит бергани, ўқитувчига гап қайтаргани учун ўқувчи Ж.М.га чора кўриш мақсадида, мазкур ҳолат Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019