Ургутда экспортбоп электр жиҳозлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

19:50 11 Январь 2019 Иқтисодиёт
173 0

“Ургут” эркин иқтисодий зонасида “Ideal Elektro lyuks” корхонаси ишга туширилди. “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи мазкур корхонада газ ва электр плиталари, электр духовкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Айтиш жоизки, “Ideal Elektro lyuks” корхонаси ўз фаолиятини даставвал Самарқанд шаҳрида бошлаган. Лойиҳанинг дастлабки натижалари ишлаб чиқариш тармоғини кенгайтиришга туртки бўлди. Пировардида “Ургут” эркин иқтисодий зонасида юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлаш ва жаҳон бозорига олиб чиқишга ихтисослаштирилган иккинчи қувватга асос солинди.

Лойиҳавий қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур корхонада йилига 60 минг дона электр духовка ва газ плиталари ишлаб чиқариш қуввати мавжуд. Маҳсулотларнинг 30 фоизини экспортга йўналтириш мўлжалланмоқда. Корхонада яратилган 120 та иш ўрнига эса, асосан, ёш мутахассислар жалб этилди.

— Корхонамиз Туркия ҳамда Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар билан жиҳозланди, — дейди корхона раҳбари Соҳиб Аъзимов. — Улар ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ҳозирданоқ талаб юқори. Ички эҳтиёжни қондириш билан бирга, 2019 йил давомида 4 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилиш ниятидамиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Матёқуб Матчонов: “Олтиндек қимматли, Ҳумо қуши сингари сарбаланд...”

Хўш, бу қандай анжуман ўзи? Уни ўтказишдан кўзланган мақсад нима? Келгусида мазкур кинотақдимот кино олами ва олам киноси ичра ўз ўрнини топиб кета оладими ёки салафлари каби йўқликка юз тутадими (закий ўқувчи нима демоқчи эканимизни тушунганига шубҳа йўқ, албатта)?

23 Январь 2019