Ургут туманида ташаббускор ҳомийлар томонидан 18 та мактабга сув тармоғи тортилди

10:15 04 Сентябр 2020 Жамият
161 0

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра тумандаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари мавжуд бўлган 26 та умумтаълим мактаблари ўрганиб чиқилган.

Туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич 650 миллион сўм ажратилиши белгиланган эди.

Юқорида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги, фаоллар ва ҳомийлар томонидан жорий йилнинг 30 август ҳолатига 20 та умумий ўрта таълим мактабидаги ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бартараф қилиниб, бюджетдан ажратилиши лозим бўлган маблағ тежаб қолинди. Сабаби, ташаббускор ҳомийлар томонидан 18 та мактабга сув тармоғи тортилди, 2 та мактабда эса артезиан қудуғи янгидан қазилди.

Қолган 6 та мактабни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Қисқа муддатда ушбу муаммо ҳам бартараф этилади.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?