«Ургут» эркин иқтисодий зонасидан 14 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди 

11:58 29 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
185 0

«Ургут» эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 364,4 миллион долларлик (шундан, 67,5 миллион доллари хорижий) инвестициялар ҳисобидан 75 та лойиҳа амалга оширилиб, 5337 та иш ўрни яратиш режалаштирилган. 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига 273 миллион доллар (шундан, 128,4 миллион доллар ўз маблағи, 101,3 миллион доллар банк кредити, 43,3 миллион доллар хорижий) инвестиция ўзлаштирилди. 

Бугунги кунда 50 та лойиҳа ишга туширилди ва бу лойиҳалар доирасида 3287 та янги иш ўринлари яратилди ҳамда ишга тушган корхоналар томонидан 2020 йил 1 сентябргача 673 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 14,2 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. 

2020 йилнинг январь-август ойларида қиймати 13,2 миллион долларлик 9 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 350 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Йил якунигача қиймати 38,2 миллион долларга тенг яна 7 та лойиҳа ишга туширилиши ҳамда 750 нафарга яқин янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Бундан ташқари, эркин иқтисодий зонада 78,7 миллион доллар (шундан, 15,7 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокида) бўлган 25 та лойиҳада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда ва ушбу лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 1500 га яқин янги иш ўринлари яратилишига эришилади. 

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?