Урганчда математика бўйича Халқаро олимпиада ўтказилади

10:56 27 Август 2018 Жамият
344 0
Иллюстратив фото

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Халқаро олимпиадани ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ Фан ва технологиялар бўйича Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳар икки йилда бир марта математика бўйича Халқаро олимпиада ташкил этилади.

Шу муносабат билан қарорга мувофиқ Халқаро олимпиадани ўтказиш бўйича низом ва ташкилий қўмита таркиби тасдиқланди. Ташкилий қўмитага Бош вазир ўринбосари А. Абдухакимов раислик қилади.

Биринчи Олимпиада 2018 йил октябр ойининг учинчи ўн кунлигида Урганч шаҳрида ташкил этилади.

Олимпиада ғолибларига (Ўзбекистон фуқаролари) математика, физика, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича магистратура босқичига квотадан ташқари давлат гранти асосида кириш ҳуқуқи берилади. Мазкур ҳуқуқ бакалавр босқичини битиргандан кейин 3 йил мобайнида сақлаб қолинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар