Урал тиббиёт университети ҳамда НамДУ ўртасида видеоконференция ўтказилди

10:30 21 Август 2020 Жамият
266 0

Россиянинг Урал тиббиёт университети 1930 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда унда 5 мингга яқин талабалар таҳсил олиб келмоқда. 80 та кафедра, 10 дан ортиқ факультет ҳамда даволаш бўлимлари, стоматология йўналишида замонавий клиникалар, давр талабига тўлиқ жавоб берадиган ўқув бинолари, лабораториялар, юқори тажрибали професссор-ўқитувчиларига эга бўлган илм даргоҳи кўплаб мамлакатлар билан халқаро шартномаларига эга. 

Жумладан, ўтган йили Наманган давлат университети билан ҳам қўшма таълим дастури асосида талабаларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш жараёнлари йўлга қўйилди. Айни пайтда даволаш, педиатрия, стоматология, фармацевтика йўналишларида 104 нафар талабага чуқур билим берилмоқда. Икки университет ўртасида доимий алоқалар йўлга қўйилган. Куни кеча ўтказилган навбатдаги видео конференцияда 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентларни қабул қилиш, хусусан, тест синовларини ўтказиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Наманган давлат университети ректори Собитхон Турғунов ҳамда Урал тиббиёт Университети ректори Олга Ковтун томонидан бўлиб ўтган суҳбатда бугунги пандемия шароитида талабаларни қабул қилиш онлайн тарзда намунали тарзда ташкил этилгани, масофавий таълимни ривожлантириш, таълим жараёнларига замонавий ўқув методларини татбиқ этиш, инновацион ғояларни кенг тарғиб этиш масалалари ҳақида гап борди. Урал тиббиёт университетининг педиатрия йўналишига қабул  шу йилнинг 1 октябрига қадар давом эттирилиши бўйича келишувга эришилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
 «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?