“Универсиада-2019” саралаш мусобақалари Самарқандда қандай ўтди

16:23 30 Октябр 2019 Спорт
208 0

Мамлакатимиз ҳудудларида “Универсиада – 2019” саралаш мусобақалари якунига етди. Самарқанд давлат университетининг спорт залларида Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари олий ўқув даргоҳлари талаба - ёшларидан иборат терма жамоалар иштирокида қўл тўпи ва волейбол мусобақаларининг ҳудудий саралаш мусобақалари якунланди.

Дастлаб қўл тўпи бўйича ҳар иккала вилоят жамоаларидан устун бўлган самарқандлик йигитлар ва қизлар жамоалари саралаш ғолиблигини қўлга киритишган эди. Аслида, асосан Самарқанд давлат университети жисмоний маданият факультети спортчи ёшларидан иборат волейболчи йигитлар ва қизлар жамоалари саралаш мусобақаларига пухта тайёргарлик кўришганди.

Ўта муросасиз ва қизғин кечган мусобақаларда самарқандлик волейболчи қизлар ва йигитлар жамоалари сурхондарёлик ва қашқадарёлик рақибларига имконият қолдиришмади. Ҳар иккала қўшни вилоят вакиллари бир хил ҳисобда мағлуб бўлди – 3:0. Айниқса, Комилжон Умаров мураббийлиги остида майдонга чиққан самарқандлик волейболчи  қизлардан Дилфуза Сиддиқова, Маржона Нормуродова, Эъзоза Раҳимжонова, Сарвиноз Маъмирова сингари чаққон ва истеъдод соҳибалари жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди.

Шунингдек, мураббий Зайниддин Болтаев, жамоа ўйинчиларидан Муҳаммад Ҳайдаров, Шоҳзод Худайбердиев, Темур Фармонов, Муҳаммад Бахтиёров сингари чапдаст волейболчи ёшлар ҳам энди йил якунида ўз омадларини “Универсиада - 2019” мусобақасининг финалида жиддий синовдан ўтказишади.

Самарқанддаги саралаш беллашувларининг якунида ғолиблар ва иштирокчилар рағбатлантирилиб, шу йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган “Универсиада – 2019” мусобақаларининг ҳал қилувчи финал учрашувларида уларга омад ва зафарлар тиланди.

Абдулазиз Йўлдошев
(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019