Универсиада-2019. Ўзбекистоннинг медаллари сони тўрттага етди

10:51 08 Июль 2019 Спорт
500 0

Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтказилаётган ёзги Универсиада ўйинларида делегациямизга учинчи медални Диёра Келдиёрова тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик. Шу кунги баҳсларда мутлақ вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз Давлат Бобонов ҳам универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки босқичларда кореялик Мин Жонг Ким ва словакиялик Матей Хажасдан устун келган Бобонов чорак финалда қозоғистонлик Галимжан Крикбайга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган ўтиш баҳсларида германиялик ҳамда польшалик полвонлардан устун келган спортчимиз учинчи ўрин учун озарбайжонлик Рустам Коцоевга қарши татамига чиқди. Ҳал қилувчи баҳсни ишонч билан бошлаган Давлат машҳур дзюдочини дастлабки дақиқадаёқ иппон, яъни соф ғалаба ҳисобига мағлуб этиб, делегациямиз ҳисобига тўртинчи медални қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, делегациямизнинг универсиададаги дастлабки икки медалини ҳам дзюдо бўйича тажрибали мураббий Абдукарим Тангриев шогирдлари Муҳаммадкарим Хуррамов (+90 кг) ва Ҳикматилло Тўраев (-73 кг) қўлга киритган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019