UNICA ташкилоти вакиллари билан Ўзбекистонда докторантура тизимини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди

11:54 12 Июль 2019 Жамият
265 0

Инновацион ривожланиш вазирлигида Европа пойтахтлари университет тармоқлари (UNICA) ташкилотининг бош котиби Крис Дежонкере бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда делегация аъзоларидан Загреб университети профессори Мелита Ковачевич ҳамда UNICA лойиҳаси раҳбари Аурели Дюшато ҳамда вазирлик мутасаддилари иштирок этдилар.

Учрашувда Ўзбекистонда олий таълим бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва олий таълим соҳасидаги миллий сиёсатимизнинг ҳолатини ўрганишга қаратилган “Ўзбекистонда докторлик таълими сифатини ошириш — UzDOC 2.0” халқаро лойиҳасининг натижалари муҳокама этилди. UZDOC 2.0 лойиҳасининг асосий мақсадлари — Ўзбекистон ОТМларидаги докторантура таълими салоҳиятини Европа олий таълим кенглигига ҳамоҳанг равишда ривожлантириш, докторантура таълимининг сифатини миллий стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, докторантура таълимида ислоҳотларни амалга ошириш доирасида профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларнинг малакасини оширишдан иборат. Шунингдек, лойиҳа докторантурада тайёрланаётган кадрларни ишлаб чиқариш (иш бурувчи) талабаларига мос равишда кўникмаларга эга бўлишида ҳамда ишлаб чиқариш ва ОТМ ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.

— Ушбу дастур олий ўқув юртидан кейинги таълимга қабул механизмини такомиллаштириш, шаффофликни таъминлаш, ортиқча қоғоз сарфланишига чек қўйиш, квоталар шакллантириш жараёнини электрон шаклга ўтказиш имконини берди, — дейди Иброҳим Абдураҳмонов.

Крис Дежонкере UZDOC 2.0 лойиҳаси жорий йилнинг октябрь ойида якунига етганидан сўнг, унинг натижалари таҳлил қилиниб,докторантура соҳасидаги кейинги лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш таклифини берди.

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019