«Уммон» гуруҳи «Ўзбекконцерт» томонидан қаттиқ огоҳлантирилди

18:07 29 Май 2018 Маданият
754 2

«Уммон» гуруҳи клипларидаги мавжуд камчиликларни тўғирламасдан эфирга берганлиги учун «Ўзбекконцерт» томонидан қаттиқ огоҳлантирилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳоловчи Бадиий кенгаш аъзолари томонидан «Уммон» гуруҳининг «Оқ гулим» деб номланган қўшиғи ва унга ишланган клипидаги мавжуд камчиликларни тўғрилаб, оммага тақдим этиш вазифаси топширилган эди.

Бироқ билдирилган камчиликлар тўлиқ бартараф қилинмасдан эфирга берилганлиги «Уммон» гуруҳи огоҳлантирилади. Агар, ушбу ҳолат қуйидаги санъаткорда қайта такрорланса, унга берилган лицензия муддатидан аввал тўхтатилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар