Умид Аҳмаджонов Туркия президентининг ўғли Нажмиддин Билол Эрдўған билан учрашди

16:19 13 Август 2018 Спорт
293 0

Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Туркиянинг Истанбул шаҳрида Халқаро Этноспорт конфедерацияси ҳамда UNESCO йиғилишида ҳам иштирок этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишдан сўнг Умид Аҳмаджонов Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдўған билан учрашди.

Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг фарзанди бўлган Нажмиддин Билол май ойида Ўзбекистонга ташриф буюрганди. Ўшанда томонлар бир қатор масалалар бўйича келишувларга эришишганди. Бу учрашувда эса улар ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, алоқаларни янада мустаҳкамлаш, камондан ўқ отиш спорт турига оид бир қатор масалаларни муҳокама қилишди.

Миллий олимпия қўмитаси раҳбари эртага камондан ўқ отиш бўйича халқаро «Фотиҳ кубоги» мусобақасини Ўзбекистонда ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар