Умид Аҳмаджонов МОҚ раҳбарлигидан кетиши кутилмоқда

16:51 15 Май 2019 Спорт
623 0

Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Манба хабарига кўра, бугун Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш ўтказилган ва ундан МОҚнинг сўнгги вақтлардаги фаолияти танқид қилинган. Айнан шу йиғилишда МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджоновнинг мазкур лавозимга лойиқлиги масаласи кўтарилган. Йиғилишда қўмита Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш таклифи киритилган.

Бош Ассамблея йиғилиши тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда Миллий олимпия қўмитасига янги президент сайланиши мумкин. Манбага кўра, ҳозирча аниқ номзод бўлмагани учун, Ассамблея йиғилиши бошланмай турибди. Федерациялардан бу борада ўз номзодларини таклиф қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон футбол ассоциациянинг биринчи вице-президенти лавозимида ҳам фаолият юритади. Унинг мазкур лавозимдан ҳам кетган ёки қолгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019