Умид Аҳмаджонов: «Купер миллионлаб ўзбекистонликларнинг узоқ йиллик орзусини амалга оширишига умид қиламиз»


Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлаётган Эктор Купер ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Купер билан яхши ниятлар ҳамда жиддий мақсадлар йўлида келишувга эришдик. Умид қиламизки, миллионлаб ватандошларимизнинг узоқ йиллик орзуларини рўёбга чиқаришда бу инсон бизга ёрдам беради.
Биз Европа футболи нафасини Ўзбекистонга олиб кира оладиган, ўз футболчиларига қаҳрамонлик ҳисларини сингдира оладиган, жамоалари ҳар қандай рақибга тик қарай оладиган, энг муҳими, Жаҳон Чемпионати сари йўлни босиб ўтган тажрибали мураббийни истагандик. Бизнингча, Купер бу талабларга мос келади.
Мана шундай мутахассиснинг олиб келиниши учун шароит яратиб бераётган Ўзбекистон ҳукуматига ҳамда янги бош мураббийни сабр билан кута олган халқимизга миннатдорчилик билдираман”, – дея Аҳмаджоновнинг сўзларини келтиради МОҚ матбуот хизмати.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: