Улуғнордаги кўпкарида чавандозлар Cobalt ва Spark автомашиналари ютиб олди

15:19 10 Декабрь 2018 Спорт
579 0

Архив фото

“Халқ сўзи online”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Улоқ Шарқ, хусусан, Марказий Осиё халқларининг энг қадимий миллий от спорти турига мансуб бўлиб, айни дамда республикамизнинг Сурхондарё, Қашқадарё каби вилоятларида кенг оммалашган. Неча минг йиллик тарихга эга ушбу беллашувни ривожлантириш мақсадида Улуғнор туманида ташкил этилган улоқ-кўпкари мусобақасига 100 минг нафар томошабин ташриф буюрди.

“Андижонда улоқ бўлишини эшитиб, бир неча кун давомида тайёргарлик кўрдик. Қирғизистон Республикасида ҳам тез-тез бўлиб турадиган ушбу беллашув иштирокчиларнинг маҳоратини шакллантиради”, - дейди Ўш областининг Қорасув шаҳридан келган Абдуқаюм Сотиболдиев.

Шу куни нафақат республикамиз, балки, қўшни давлат отчопарлари ҳам майдонга тушиб, ўз маҳоратини намойиш этишди. Ғолиб чиққан уч нафар юртдошларимиз ҳамда қирғизистонлик полвонга Cobalt ва Spark автомашиналари топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019