Украинада президент сайловининг иккинчи тури қачон ўтказилиши маълум қилинди

16:19 01 Апрель 2019 Жамият
375 0

Украина МСК мамлакатда президент сайловининг иккинчи тури ўтказилишини расман эълон қилди. Бу ҳақда МСК раиси Татьяна Слипачук Киевда ташкил этилган брифингда маълум қилди, деб хабар берди УНН украин ахборот агентлиги. 

“Мен иккинчи тур ўтказилишини таъкидлаб ўтмоқчиман. МСК олдида кейинги жуда масъулиятли вазифа турибди — якунларни сарҳисоб қилиш ва 21 апрелга белгиланган иккинчи тур ўртасидаги танаффус жуда ва жуда қисқа”, - деди Татьяна Слипачук. 

Украинада овоз бериш протоколларининг 65,75 фоизи кўриб чиқилди. Унга кўра, номзод Владимир Зеленский Украина президенти сайловида 30,41 фоиз билан етакчилик қилмоқда. Амалдаги президент Петр Порошенко ҳисобида 16,28 фоиз, Юлия Тимошенкода эса 13,10 фоиз мавжуд. 

Маълумот учун, биринчи тур кеча, 31 март куни бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 63,52 фоизи иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019