Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистонга 10 млн доллар инвестиция киритади

10:50 06 Сентябр 2018 Жамият
259 0
Фото: pharma.net

Украинанинг энг йирик фармацевтика компанияларидан бири “Фармак” Ўзбекистонда фармацевтика заводи қуриш учун 10 миллион доллар инвестиция киритишини маълум қилди. Бу ҳақда корхона матбуот хизматига асосланиб “Укррудпром” нашри хабар қилган.

Ҳозирда “Фармак” ўз маҳсулотлари савдоси бўйича Ўзбекистонда тўртинчи ўринни эгаллайди.

Компания кузатув кенгаши раҳбари Филя Жебровский ва Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуллаев ўзаро келишувга эришган.

“Ушбу лойиҳа “Фармак” маҳсулотлари хилма-хиллигини кўпайтиради, импорт маҳсулотга қарамликни камайтириб, фармацевтика кластери кенгайишида база яратади”, дея маълум қилган Алишер Абдувалиев.

“Фармак” компанияси 200 дан кўпроқ дори турларини ишлаб чиқаради, унга ҳар йили 20 га яқин янги дорилар қўшилмоқда. Маҳсулотлар дунёнинг 20 дан ортиқ давлатига экспорт қилиниб, ушбу экспорт жами фойданинг 25 фоизини ташкил этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар