Украина бош вазири истеъфо беришини эълон қилди

18:07 21 Май 2019 Дунё
347 0

20 май куни Украина президенти лавозимига киришган Владимир Зеленскийнинг ҳукуматдан истеъфо беришни талаб қилиши ортидан бош вазир Владимир Гройсман лавозимидан кетиш ҳақида қарор олганини маълум қилган, деб ёзади BBC.

В.Гройсман чоршанба куни истеъфо тўғрисида ариза бермоқчи эканини билдирган.

Украина қонунларига кўра, бош вазирнинг истеъфога чиқиши бутун ҳукуматнинг тарқатилишига олиб келади.

Бундан ташқари, янги президент Владимир Зеленский ўзининг илк фармони Украина парламенти - Олий Радани тарқатиб юбориш тўғрисида бўлишини маълум қилган ва муддатидан аввал парламент сайлови ўтказилишини билдирган.

Манбага кўра, Олий Радани тарқатиш тўғрисидаги президент фармони бугун - 21 май куни эълон қилиниши борасида хабар берилган. Бундай ҳолатда, навбатдаги парламент сайлови 14 июль куни бўлиб ўтади.

Зеленскийнинг таъкидлашича, парламентга фақат кейинги сайловда ғолиб чиқишни ўйлайдиган шахслар эмас, балки келажак авлод тақдири йўлида жон куйдирадиган фидойилар зарур.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019