Украина 9 май — Ғалаба кунини нишонламайди

20:09 01 Март 2020 Дунё
448 0

Фото: gazeta.ru

Украина 9 май — Ғалаба кунини нишонламайди. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко “Украина 24” каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Украина Европа давлатлари каби Иккинчи жаҳон урушининг сабабларини тан олишга тайёр”, деди Пристайко. Унинг айтишича, “Европа давлатлари бир-бирини кечиришга рози. Шуларни ҳисобга олиб биз байрамни нишонламаймиз“, деди вазир.

Яна унинг қўшимча қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган парад учун Украина Президенти ВладимирЗеленскийга таклифнома олмаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан Украинада 8 май — Хотира ва муроса куни сифатида нишонланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?