Ухан коронавирусини юқтирган биринчи бемор топилди

22:29 26 Март 2020 Дунё
483 0

Архив сурат

Covid-19 вирусини юқтирган биринчи хитойлик бемор Ухандаги Хуанан денгиз бозорида сотувчилик қиладиган Вей исмли аёл бўлиб чиқди. Таъкидланишича, у қандай қилиб инфекцияни аниқ юқтирганлиги ҳозиргача номаълум.

Нашр, шунингдек, биринчи юқтирганлар рўйхати билан танишишга муваффақ бўлди. Ушбу маълумотларга кўра, Хуанан бозорига 24 киши ташриф буюрган, уларнинг тўрттаси худди шу оиланинг аъзолари.

Маълум бўлишича, Вей узоқ вақт бозор яқинида яшаган. У ўзида юқори ҳароратни сезиб, уйининг биринчи қаватидаги клиникага мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра, нормал ҳолатларда шамоллашни енгиб тезда тузалиб кетган. Аммо бу сафар хавотирга тушади, чунки ҳатто уколлар ҳам касалликдан халос бўлишга ёрдам бермайди. Aёл бошқа клиникага мурожаат қилганида, у ерда ҳам унга ёрдам бериша олмаган.

16 декабрь куни Вей Хуанжун Фан-Технология Университетининг “Wuhan Union Hospital” касалхонасига етиб келган ва шифокорлар унда коронавирус борлигини тасдиқлашган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019