“Уйимиз бузиб ташланди. Энди эса...”

16:11 25 Март 2019 Жамият
803 0

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

“Халқ сўзи ONLINE”. Раҳим Шерқулов/Тошкент. Бугун уй-жойга муҳтожлар сони тобора камайиб боряпти. Бунга шубҳа йўқ, албатта. Пойтахтимизда қурилаётган арзон тураржойлар бунда катта роль ўйнаяпти.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қабулида бўлган Сайдинисо Ниёзова ҳам мамнун. Чунки унинг йил давомида ечилмай келаётган масаласи ҳал бўлди.

Фото: Ҳакимжон Йўлдошев/“Халқ сўзи”.

— Ўғил фарзандларим икки нафар. Улар уйли-жойли. Ўғилларим билан бирга бир ҳовлида яшаб, очиғи, жуда қийналардик. Биласиз, биз ва икки оила бир жойда эмин-эркин яшаши қийин. Устига-устак, ўтган йили уйимиз бузиб ташланди. Шу пайтгача масаламиз ижобий ҳал бўлмади. Бугун Тошкент шаҳар ҳокими қабулига кириб, муаммомни айтдим. Бизга 2 ва 3 хонали иккита кўп қаватли уйлардан квартира ҳамда 5 сотих ер ажратиладиган бўлди. Бундан жуда ҳам хурсандмиз.

Сайёр қабулда 65 ёшли Сайдинисо онага ўхшаб муаммоси ҳал бўлган фуқаролар кўп бўлди. Маълум вақт талаб қилинадиган масалалар эса тегишлилиги бўйича шахсан мутасадди раҳбарлар назоратга олинмоқда.

Сайёр қабул давом этяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019