Уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган 18 ёшли тошкентлик қиз қидирувга берилди

16:47 22 Октябр 2020 Жамият
2355 0

2002 йилда туғилган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи жорий йилнинг 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

«Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни Олмазор тумани ИИО ФМБга қуйидаги рақамлар орқали маълум қилишингизни сўраймиз: 71-230-50-85, 71-230-50-86 или 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?