Уйчида йилига 18 миллион дона тухум етиштириладиган паррандачилик фабрикаси ишга тушди

15:10 10 Октябр 2018 Иқтисодиёт
381 0

“Халқ сўзи Online”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Уйчи тумани йилига 18 миллион дона тухум етиштириладиган парранда фермаси​ ишга тушди.

Паррандачиликка ихтисослаштирилган “Gold chicken star” МЧЖ томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳа илғор технологияларга асосланган. Бу ерда паррандалар парвариши компьютерлаштирилган бўлиб, 63 минг бош товуқ қарови бор-йўғи 18 нафар ишчи билан назорат қилинади.

Лойиҳа ижроси учун 8 миллиард сўмдан зиёд сармоя йўналтирилди. Айни пайтда бу ерда Голландиядан келтирилган жўжалар парваришланяпти. Улар яқин кунлар ичида тухумга киради.

“Саноқли кунлар ичида дастлабки маҳсулотимизни оламиз. Корхона ишлаб чиқариш қуввати йилига 18 миллион донадан кўпроқ тухум етиштиришга мўлжалланган. Унинг ярмидан ортиғи ташқи бозорга сотилади. Бу 500 минг АҚШ долларидан кўпроқ экспорт амалиёти деганидир", - дейди таъсисчилардан бири Нодирбек Абдуллаев.​

Айни пайтда мутасаддилар паррандалар озуқасини корхонанинг ўзида тайёрлаш, шунингдек, инкубация цехини барпо этиш устида иш олиб бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар