Уч ойда халқ таълими тизимида 11,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар содир этилган

14:21 23 Апрель 2019 Жамият
154 0

Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан 2019 йилнинг I чораги давомида халқ таълими тизими муассасаларида бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ташкил этилди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ўтказилган чора-тадбирлар натижасида 1 444 та ташкилот ҳамда мактабларда жами 11 413,7 млн. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида ортиқча ва қўшимча режалаштирилган маблағлар 4 276,9 млн. сўм (37,5 фоиз аниқланган умумий маблағдан), ҳақиқатда ишламайдиган ходимларга, ортиқча сақланган штат бирликлари ҳамда ишчи-ходимлар томонидан бажарилмаган иш ҳажмлари учун амалга оширилган тўловлар 2 071,7 млн. сўм (18,2 фоиз), малака тоифаларини белгилаш сертификатларини қалбакилаштириш ҳамда устама ва мукофот пулларининг ортиқча тўланиши натижасида аниқланган тўловлар суммалари 2 018,0 (17,7 фоиз)ни ташкил этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича таркибида жиноят аломатлари бўлган 190 та умумий суммаси 3 865,7 млн. сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқ-тартибот органларига топширилиб, 279 нафар масъул шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилди.

Бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аниқланган 3 023,4 млн. сўм миқдордаги ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари белгиланган тартибда қайтарилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019