Учар таксилар энди орзу эмас

12:58 25 Июнь 2018 Дунё
672 0
Фото: Autoblog

Германия ҳукумати Audi ва Airbus компаниялари билан ўзига хос битим имзолади. Унга кўра, Бавариянинг Ингольштадт шаҳрида учувчисиз учадиган таксилар синовдан ўтказилади, дейилади Bloomberg хабарида.

“Учар таксилар – энди орзу эмас, улар сизни тезкорликнинг янги ўлчовларида олиб юриши мумкин. Бу мазкур технологияни жуда муваффақиятли ривожлантираётган компаниялар ва стартаплар учун улкан имкониятдир”, - дейди Германия транспорт вазири Андреас Шейер.

Маълумот учун, Audi ва Airbus томонидан жорий йил март ойида Женева автосалонида учар такси-электромобилининг намунаси тақдим этилган эди. У жуда енгил бўлиб, икки ўринли йўловчи капсуласи кўринишида бўлиб, мазкур қурилмани автомобиль ёки парвоз қилиш учун саккиз парракли дронга маҳкамлаш мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар