Уч ёшли Аброржоннинг юраги текис ура бошлади

14:22 13 Декабрь 2018 Жамият
306 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида фаолият бошлаган кардиожарроҳлик бўлимида дастлабки амалиёт ўтказилди.

Унда чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. Болакай юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни, аорта ости жойлашуви — юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.

Вилоят кардиология марказидан ёрдамга келган тиббиёт фанлари доктори Азимжон Ҳикматов ва Нуриддин Худойбердиев ҳамда болалар тиббиёт маркази кардиожарроҳи Фарруҳ Муқимовнинг саъй-ҳаракатлари натижасида юрак хасталигининг ўпка гипертензияси билан кечадиган турларида ўпка артериясида ривожланувчи ортга қайтмас ўзгаришлар бўлишини олдини олиш мақсадида ушбу жараён муваффақиятли амалга оширилди.

Айни пайтда Аброржон ўзини яхши ҳис этмоқда. Марказнинг малакали шифокорлари унинг тўла соғайиши учун астойдил ҳаракат қилишяпти.

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Шифо масканимизда келажагимиз ворислари — болалар саломатлигини муҳофаза этиш имкониятлари кенгайтирилмоқда. Шу йилнинг ўзида кардиожарроҳлик, неонатал хирургия ва ўсмир қизларни соғломлаштириш бўлимлари очилди. Уларда меҳнат қилаётган тажрибали ва юқори малакали тиббиёт ходимлари томонидан қисқа вақт ичида ўнлаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилди”, - дейди Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Абдумалик Раҳмонов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019