Уч тоифа аҳолининг 16 ёшга тўлмаган болалари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилади — Президент қарори

20:00 26 Август 2020 Ҳужжатлар
1921 0

Архив сурат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

  • моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  • ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар, педагогик ва бошқа (ёрдамчи) ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар гриппга қарши эмланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?