Уч нафар сузувчимиз Токио Паралимпиадасига йўлланма қўлга киритди

11:25 16 Сентябр 2019 Спорт
398 0

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида пара-сузиш бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма берадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, саккизта медал ва 3 та Паралимпиада лицензиясини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Вакилларимиздан Рио Паралимпиадасининг икки карра совриндори Шоҳснам Тошпўлатова 1 тадан олтин ва бронза медалларини терма жамоамиз ғазнасига келтирган бўлса, Ислом Асланов 3 та кумуш медалларига сазовор бўлди. Қуйида мазкур жаҳон чемпионатида совриндор бўлган вакилларимиз рўйхатини келтириб ўтамиз:

Олтин:

Шоҳсанам Тошпўлатова – 1 та.

Кумуш:

Ислом Асанов – 3 та

Фирдавс Мусабеков – 1 та.

Бронза:

Нигора Мирзоҳидова – 1 та

Музаффар Турсунхўжаев – 1 та

Шоҳсанам Тошпўлатова – 1 та.

Халқаро Паралимпия қўмитасининг низомига кўра, жаҳон чемпионатида олтин ва кумуш медални қўлга киритган спортчилар Токио-2020 Паралимпиадаси йўлланмасига эга бўлишарди. Шу тариқа ушбу жаҳон чемпионатида Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асанов ҳамда Фирдавс Мусабеков Токио-2020 Паралимпиадаси йўлланмасига эга бўлдилар. Қолган спортчиларимиз эса Паралимпиада йўлламасининг қимматли рейтинг очколарини жамғардилар.

Токио Паралимпиадасининг регламентига кўра, мусобақага йўлланма олган ҳар бир иштирокчи 4 та масофада баҳс олиб бориш имконияти эга. Бу эса ушбу вакилларимиз келаси йил 12 хил йўналишда стартга чиқишини англатади. Шу тариқа Токио-2020 Паралимпиадасига йўлланма олган спортчиларимиз сони 7 нафарга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?