Уч нафар сенаторда коронавирус аниқланди

09:25 04 Октябр 2020 Дунё
360 0

АҚШ конгресси сенатининг миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Рон Жонсон охирги икки кунда коронавирусга чалинган учинчи сенатор бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Жонсон 29 сентябрь куни кейинчалик Covid-19 аниқланган одам билан мулоқотда бўлган. Буни билиши билан у тест топширган ва натижа мусбат чиққан.

Айни пайтда сенатор ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Унинг кўпчилик ёрдамчилари масофадан ишлаб келаётгани ва ўзаро мулоқотда бўлмагани ҳам маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқасида ковид аниқланган эди. Шундан сўнг Оқ уй раҳбарини Уолтер Рид номидаги ҳарбий тиббий госпиталга ўтказишди. У аҳолига видеомурожаат йўллаб, ўзини яхши ҳис этаётганини билдирган.

Айнан шу куни икки сенатор — Том Тиллис ва Майк Ли ҳам коронавирус билан касаллангани ҳақида хабар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?