Уч нафар боксчимиз Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди ва Ўзбекистонга умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни келтирди

14:21 26 Апрель 2019 Спорт
426 0

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал жанглари давом этмоқда. Унда Ўзбекистоннинг финалдаги яна бир вакили Бобо Усмон Батуров олтин медал учун жанг қилди. -69 кг вазнда рингга чиққан Бобо Усмон япониялик Севонретс Оказавага қарши рингга чиқди. Якунда ҳакамларнинг турлича қарорлари билан берган баҳоларига кўра, Бобо Усмон Батуров очколар бўйича ғалаба қозонган олтин медалга сазовор бўлди.

Бу Ўзбекистон терма жамоасининг эркаклар турниридаги учинчи олтин медали эди. Бунгача -49 кг вазнда Нодиржон Мирзааҳмедов ва -56 кг вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов ҳиндистонлик рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионатидаги дастлабки икки олтин медални Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига келтирганди.

Бобо Усмоннинг олтин терма жамоага муддатидан олдин эркаклар ўртасидаги баҳсларда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритиши учун етарли бўлди.

Бугун яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи финалда рингга чиқади.

-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)

+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019