Тузалиш йўлига қатъий ўтган ҳар бир шахс жамиятда муносиб ўрин эгаллаш учун иккинчи имкониятга лойиқ — европалик мутахассислар

16:29 30 Август 2020 Сиёсат
262 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мустақиллик куни арафасида 113 нафар маҳкумни афв этди, уларнинг 105 нафари диний экстремизмда айбланиб судланганлардир. Ушбу воқеа халқаро сиёсий ва эксперт доираларида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, сўз ва дин эркинлигини таъминлаш соҳасида изчил тараққиётнинг исботи сифатида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Марказий Осиё муаммолари билан шуғулланадиган европалик экспертлар ушбу қадамни қуйидагича изоҳлашди.

Алберто Туркстра, Европа Осиё тадқиқотлари институти дастури директори ва Дипломатик тинчлик институтининг лойиҳа менежери:

—Ушбу ҳужжат афв этиш тўғрисидаги ёзма сўровларга жавоб бўлиб, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлидаги муҳим қадамдир. Ҳужжат Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йилдан бери олиб борилаётган либераллаштириш сиёсатини акс эттиради.

2017 йил июнда Ўзбекистон Президенти мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақиқланган диний ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинган ва потенциал диний экстремистлар деб ҳисобланган Ўзбекистон фуқароларининг «қора рўйхатлари»​ни қайта кўриб чиқишни топширган эди.

2018 йилга келиб 18 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бундай «қора рўйхатлар»дан чиқарилди.

Халқаро ҳамжамият томонидан кенг қўллаб-қувватланган яна бир муҳим қадам, ўтган йили Президент томонидан Жаслиқ қамоқхонасини ёпиш тўғрисидаги фармонни имзоланиши бўлди.

2017-2021 йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қамоқхона шароитларини халқаро стандартларга мувофиқ яхшилаш бўйича бир қатор қоидалар белгиланди. Улар БМТнинг маҳбусларга нисбатан муомала қилишнинг минимал қоидалари, қамоқхоналарни таснифлаш тизимини такомиллаштириш ва, энг муҳими, ҳуқуқбузарларнинг жамиятдаги реинтеграцияга ёрдам беради.

Бундан ташқари, собиқ маҳкумларнинг тиббий, психологик ва иқтисодий эҳтиёжларини инобатга олиш муҳимдир. Чунки улар бир неча йиллик қамоқ жазосидан кейин оила ва умуман жамиятга қўшилиш жараёнини бошдан кечирмоқдалар.

Марк Шмитц, Халқаро суд ижрочилари иттифоқи (МССИпрезиденти:

— Аввало, Халқаро суд ижрочилари Иттифоқи номидан барчани Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги билан табриклайман. Дарҳақиқат, бу мамлакатингизнинг бой тарихидаги навбатдаги босқич.

Халқаро суд ижрочилари Иттифоқига жазони ўтаётган шахсларни афв этиш институти ташкил этилганлиги тўғрисида хабар берилди. «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармоннинг қабул қилиниши бу ўзбек халқининг келажакка тайёрлиги, умидлари ва интилишларини ифодаловчи ҳаракатдир.

Биз тузатиш йўлига қатъий қадам қўйган ҳар бир шахс иккинчи имкониятга лойиқ деб ўйлаймиз. Яна шуни айтиш керакки, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун ижтимоий ҳимояни кучайтириш керак. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини инсонпарвар ва узоқни кўра оладиган деб ҳисоблаш мумкин. Бу халқаро ҳамжамият эътиборига лойиқдир.

«Дунё» АА

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?