Тушкунликдан қутулмоқчимисиз, жисмоний фаол бўлинг

16:52 26 Апрель 2018 Lifestyle
650 0

Жисмоний фаоллик ҳар қандай ёшда руҳий тушкунлик(депрессия)дан халос бўлишга ёрдам беради.

 АҚШ, Бразилия, Буюк Британия, Бельгия, Швеция ва Австралиядан бир гуруҳ олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар якунида ана шундай хулосага келинди, деб ёзади “EurekAlert!” манбаси.
Мутахассислар дунёнинг турли минтақаларида ташкил этилган 49 та изланиш натижаларини бирлаштиришди. 

Хусусан, шифокорлар охирги етти йил давомида руҳан соғлом 277 минг кишини кузатиб боришди. Ва жинси, ёши ва яшаш жойидан қатъи назар юқори даражадаги жисмоний фаол инсонларда руҳий тушкунликка тушиш мойиллиги анча камлиги аён бўлди.

Олимлар бу борадаги таҳлилларни давом эттиришиб, келажакда депрессия ривожланишининг олдини олувчи қувват сарфининг зарур даражасини аниқлашмоқчи.

Улар кузатувларнинг эълон қилинган якунлари соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга ҳисса бўлиб қўшилишига умид билдиришаяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар