Туркманистонга ЖССТ миссияси келмоқда

21:54 06 Июль 2020 Дунё
446 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 5 нафардан иборат экспертлар гуруҳи Туркманистонга ташриф буюрмоқда.

Ташкилотнинг минтақавий директори Ҳанс Клюге «Твиттер»даги саҳифасида Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳридан Ашхободга чартер рейс амалга ошираётган самолёт суратини жойлаштирган.

ЖССТ миссияси Туркманистонда 10 кун давомида бўлади, бу муддат давомида маҳаллий маъмурлар билан коронавирус эпидемиясига тайёргарликнинг турли жиҳатлари бўйича иш олиб бориш режалаштирилган. Делегация таркибида эпидемиология ва жамоат соғлиғини сақлаш соҳалари вакиллари бўлган 5 нафар халқаро экспертлар ўрин олган.

Ташкилот расмийси Катрин Смолвуд ушбу мамлакатда вирус кириб келишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман аниқланмаган ягона давлат ҳисобланади. Бунгача ЖССТ мутахассисларининг ушбу мамлакатга ташрифи бир неча марта қолдирилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?