Туркманистонда илк бор компютерлар ишлаб чиқарила бошланди

11:46 19 Июль 2018 Дунё
382 0
Фото: centralasian.org

Туркманистонда илк бор компютер ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Мамлакат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг фикрича, Туркманистонда илк бор компютер ишлаб чиқарилишининг ўзлаштирилиши иқтисодиёт инфратузилмаларини рақамлаштириш дастурини ривожлантириш учун асос яратди.

арзуw.неwсънинг ёзишича, туркманистонлик мутахассислар Хитойга бориб, мазкур мамлакат тажрибаси билан танишиб қайтган.

Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган компютерларнинг техник хусусиятлари ва уларнинг нархи ҳамда ишлаб чиқарувчи ҳақида ҳозирча маълум қилинмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар