Туркманистонда банандан илк ҳосил йиғиб олинади

12:03 24 Август 2018 Дунё
625 0
Иллюстратив фото

Туркманистонлик тадбиркорлар банан экилган майдондан илк ҳосилни йиғиб олиш арафасида. Бу ҳақда Тренд ахборот агентлиги ушбу мамлакат саноатчилари ва тадбиркорлари уюшмаси маълумотларига асосланиб хабар берди.

Мазкур экзотик мева Туркманистоннинг Мари вилоятида жойлашган “Фрехар” компаниясининг 1 гектарлик иссиқхонасида етиштирилаётир.

Хабарга кўра, иссиқхонага экилган кўчатлар Туркиядан олиб келинган.

Унинг нишонаси шу йил декабрь ойи ўрталарида йиғиб олинади. Ҳосил тахминан 30-40 тонна бўлиши кутилаяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019