Туркманистон қаҳва етиштиришни йўлга қўйиши мумкин

09:13 30 Октябр 2019 Дунё
854 0

Иллюстратив фото

 Туркманистон қаҳва етиштиришни бошлаши мумкин, деб хабар қилмоқда Regnum агентлиги Туркманистоннинг “Берекетли Топрак” (Баракали тупроқ) газетасига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу мақсадда Франциянинг “Агрениум” қишлоқ хўжалиги корхонасининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Этьен Сур Ашхободга ташриф буюрган ва у ерда Туркманистон Қишлоқ хўжалик университети ўқитувчилари билан маслаҳатлашган.

Маслаҳат чоғида айнан қайси масалалар муҳокама қилингани ҳозирча аниқ эмас. Шунингдек, қаҳва етиштириш ташаббуси ким томонидан чиққани ва Туркманистоннинг айнан қайси ҳудудида қаҳва етиштирилиши ҳам айтилмаган.

Қаҳва дарахти дастлаб Африканинг Эфиопия давлати ҳудудида ўсган. Кейинчалик у Араб ярим оролига олиб келинган ва у ерда унинг донидан қовурилмаган ҳолда ичимлик тайёрланган. Бугунги кунда ушбу ичимлик “оқ қаҳва” деб аталади.

Бир неча асрдан сўнг одамлар кофени қовуришни ва унга корица, сут, шакар ва бошқа хушбўй таъм ва маза берувчи нарсаларни қўшишни бошлаган. Европада қаҳва 16 асрда пайдо бўлган. Бугун қаҳва ўсимлиги асосан Жанубий Америка ва Жанубий Осиё давлатларида етиштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?