Туркманистон прeзидeнти билан учрашув

13:49 17 Август 2019 Сиёсат
216 0

2019 йилнинг 16 август куни вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуаҳамедов томонидан қабул қилинди.

Вазир биринчи Каспий иқтисодий форумининг муваффақиятли ўтгани муносабати билан Туркманистон Президенти ва биродар халқига Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг оташин саломи ва самимий табрикларини етказди. Мазкур форумда Ўзбекистон Бош вазири раҳбарлигидаги делегация иштирок этди.

Мулоқот чоғида икки томон кун тартибининг асосий масалалари, кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларини яна ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, икки мамлакат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси сабаб Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллашуви кузатилмоқда. Биринчи ярим йиллик якунларига кўра савдо айланмаси 257 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 марта кўп ҳисобланади.

Суҳбат давомида БМТ, МДҲ, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳамда бошқа глобал ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги алоқаларга доир масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019