Туркиянинг “Р​енессанс Х​олдинг” компанияси томонидан Тошкент шаҳрида минг ўринли, замонавий кўп тармоқли шифохона ташкил этилади​

15:42 11 Март 2020 Жамият
103 0

Давлатимиз раҳбари 9 март куни Туркиянинг етакчи инжиниринг ва қурилиш компанияси – “Ренессанс Холдинг” президенти Эрман Илижак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бугунги кунда “Ренессанс Холдинг” компанияси мамлакатимизда умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Ўтган ой Анқарада ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия музокараларининг мантиқий давоми бўлган мазкур учрашувда ушбу лойиҳалар доирасидаги амалий ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркия компаниясининг дастлабки босқичда Тошкент шаҳрида, кейинги босқичларда Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида илғор халқаро тажриба ҳамда технологияларни жалб қилган ҳолда кўп тармоқли шифохоналар ташкил этиш борасидаги лойиҳавий таклифлари тақдимоти ўтказилди.

Ушбу лойиҳалар давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилади, шунингдек, туркиялик шериклар шифохоналарни бошқариш ва юқори малакали тиббиёт мутахассисларини тайёрлашда иштирок этади.

Бундан ташқари, муҳим ижтимоий объектларни реконструкция қилишда, инжиниринг, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган дастур орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019