Туркиялик мутахассислар ҳам коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун юртимизга етиб келди

00:32 28 Август 2020 Жамият
286 0

Ҳозиргина Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассисдан иборат тиббий гуруҳ коронавирусга қарши курашда юртимиз мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиш ва тажриба алмашиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. Меҳмонлар Тошкент халқаро аэропортида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари томонидан кутиб олинди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Ушбу гуруҳда анестезиолог, реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, педиатр, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам, биотиббиёт, умумий амалиёт, ички касалликлар, жамоат саломатлиги бўйича малакали мутахассислар жам бўлишган.

Эътиборли жиҳати, туркиялик шифокорлар ташриф давомида юртимиз шифокорлари билан биргаликда мамлакатимизда COVID-19га қарши курашиш борасидаги ҳолатни таҳлил этиб, тегишли тавсиялар тақдим этиш кўзда тутилган.

Жумладан, меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Тошкент вилоятидаги Зангиота ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятларидаги ушбу соҳага ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, коронавирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда амалий фаолият кўрсатишлари режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?