Туркиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг фаолияти тизимлаштирилади

13:43 26 Август 2020 Жамият
200 0

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Туркия Республикаси Буюк миллат мажлисининг режалаштириш ва бюджет комиссияси Раиси Л.Элван билан учрашуви бўлиб ўтди.

Йирик турк бизнес вакиллари иштирок этган ушбу учрашув доирасида икки давлат ўртасидаги қатор иқтисодий ва ижтимоий масалалар билан бир қаторда меҳнат миграцияси масалалари ҳам муҳокама этилди.

Хусусан, Туркия ҳудудида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат фаолиятини тизимлаштириш ва масалаларини ҳал этиш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли давлат тузилмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш орқали меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳам аниқ механизмлар ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?