Туркияда ҳам коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Европада инфекция етиб бормаган иккита мамлакат қолди

12:14 11 Март 2020 Дунё
473 0

Архив сурат

Туркияда биринчи коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри ёзмоқда.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжанинг айтишича, вирус яқинда Европа сафаридан қайтган одамда аниқланган.

Шу тариқа коронавирус кириб бормаган Европанинг икки давлати қолди. Булар — Кипр ва Черногория.

Сўнгги маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб дунё бўйича 117 769 киши коронавирусни юқтириб олган. Касаллик туфайли 4293 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?