Туркия геологик хизмати Ўзбекистонда олтин ва вольфрам истиқболли майдонларида геология-қидирувлар олиб боради 

17:43 14 Февраль 2019 Иқтисодиёт
158 0

Архив фото

Туркия геологик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси ўртасида олтин ва вольфрам истиқболли майдонларида геология-қидирув ишлари бўйича битим имзоланди.

Кеча Туркиянинг энергетика вазирлиги ҳузуридаги Туркия геологик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ўртасида Ўзбекистоннинг Навоий ва Жиззах вилоятларида вольфрам ва олтинга истиқболли бўлган Саритау, Хуроб ва Айдим-Житимтау майдонларда геология-қидирув ва тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш ишлари бўйича Битим имзоланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу битимни амалга ошириш учун Туркия геологик хизмати оператор сифатида “Тошкент Майнинг Лимитед” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этган ва у лойиҳани амалга ошириш учун жавобгар бўлади.

Битимга мувофиқ, Томонлар белгилаган иш дастури асосида режалаштирилаётган дала ишларининг йириклаштирилган техник-иқтисодий асосини тайёрлайди. Шу билан бирга, жорий йилда 2 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий сармоялар киритиш мўлжалланмоқда.

Учта истиқболли майдонда аэрогеофизик ишлар, масофадан зондлаш, намуналарни геокимёвий таҳлил қилиш, геокимёвий изланиш, картографик ишлар, бурғулаш хамда камерал ишлари назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019