Туризмга инвестиция – келажакка сармоя

14:51 10 Апрель 2019 Жамият
367 0

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 8 апрел куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг I чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари томонидан инвестицияларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш учун янги назорат тизими жорий этилди.

Президент ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Аккулов 2019 йилнинг 10 апрел куни, кун давомида Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 171-уйда жойлашган қўмита биносининг фуқароларни қабул қилиш хонасида иш фаолиятини олиб боради.

Мақсад - инвесторларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ва уларни самарали ҳал қилишда қўмита ваколатлари доирасида ёрдам бериш, шунингдек, ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилишини биргаликда таъминлаш. 

Қўмита раҳбари иштирокида ҳар ҳафта чоршанба куни бўлиб ўтадиган сайёр қабул кунлари кетма-кетлик билан Тошкент шаҳри ҳамда Сурхондарё, Фарғона ва Андижон вилоятларида ташкил этилади. Қўмита раисининг ҳудудлардаги фаолияти давомида раиснинг биринчи ўринбосари в.б Улуғбек Касимходжаев салоҳиятли инвесторларни пойтахтда қабул қилади.

Агар сиз ҳам ватанимиз равнақига ўз ҳиссангизни қўшмоқчи бўлсангиз, аниқ мақсадингиз, лойиҳаларингиз ва инвестиция киритишга имконингиз бўлса, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг эшиклари сиз учун ҳамиша очиқ.

10 апрел куни ташкил этиладиган қабул давомида инвесторлар ўзларини қизиқтирган саволларини қўмита биносига келмасдан туриб ҳам, +99899 007-00-87 рақами орқали қўмита раҳбарининг расмий телеграм саҳифасига йўллашлари мумкин.

Маълумот учун: Туризм соҳасида инвесторларга яратилган имтиёзлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019